ОЧЛнинг гуруҳи босқичи 2-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" – "Фулад" жамоалари ўртасидаги беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.
"Шабаб Ал Аҳли" таркибида тўп сураётган ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев ушбу учрашувда 71 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини Умар Абдулраҳмонга бўшатиб берди.
ОЧЛ, гуруҳ босқичи, 2-тур.
"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) – "Фулад" (Эрон) 1:1
Голлар: Аҳмад Нуруллоҳи 83 (0:1), Картабиа 90 (1:1).
"Шабаб Ал Аҳли": Мажид Носир, Салмин Ҳамис, Волид Аббос, Абдулазиз Ҳайкал, Абдулазиз Санқур, Азизжон Ғаниев (Умар Абдулраҳмон 71), Аҳмад Нуруллоҳи (Яҳё Али 88), Ҳариб Абдалла, Мажид Ҳассан, Томас Лене, Муҳаммад Жума (Федерико Картабиа 67).
"Фулад": Шаҳаб Гордан, Меҳди Шири, Мусса Кулибали, Ариф Агаси, Воҳид Ҳайдарий (Сина Шоҳаббосий 90+2), Ҳамид Буҳамдан, Сина Мориди (Муҳаммад Абшак 74), Алиризо Кушки, Араш Ризованд (Муҳаммад Ризо Ҳалатбари 77), Сасан Ансори, Лусиано Мендес (Муҳаммад Ризо Аббоси 77)
Огоҳлантиришлар: Томас Ольсен 47, Мажид Ҳассан 59, Воҳид Ҳайдарий 72.