Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Футзал бўйича Озарбойжон термаси 3 май куни Тошкентга келади

Баҳо:
+ | -
Футзал бўйича Озарбойжон терма жамоаси 3 май куни Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Озарбойжонликлар БААда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасига қарши 5 ва 6 май кунлари ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Ҳар иккала учрашув «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва ўйинлар 16:00да бошланади.
 
Айни вақтда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтда йиғинлар ўтказмоқда. Эрон йиғинидан сўнг икки кун дам олган Хосе Мариа Мендез шогирдлари машғулотларни яна қайта бошлашган.
 
Бугун, 1 май, сешанба куни соат  17:00да Ўзбекистон терма жамоаси «Ёшлик» спрт мажмуасидаги сўнгги машғулотларни ўтказади. 2 майдан бошлаб эса, Озарбойжонга қарши ўйинга тайёргарлик доирасида, «Ўзбекистон» спорт комплексида машғулотларни давом эттиради. Қайд этиш керак, Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотлари оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлади.
 
Озарбойжонга қарши ўйинлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 11 май куни Испанияга жўнаб кетади.
 
Испан йиғини терма жамоа учун сўнггиси бўлади. Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси БААга йўл олади. Осиё чемпионатининг финал босқичи ўйинлари 25 май – 2 июнь кунлари бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати «D» гуруҳида Хитой, Индонезия ва Кувайтга қарши чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Мусобақанинг энг кучли тўрт жамоаси Таиландда ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:36, 01.05.2012.
Ўқилди: 6117 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.