«Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Конте ўз клуби раҳбариятидан жамоада Туриннинг «Ювентус» клубидан ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Деян Кулушевскини имкон қадар тезроқ сотиб олишни сўрамоқда.
Швециялик биринчи ўйинларданоқ Контени том маънода ҳайратда қолдира олди, шунинг учун мураббий раҳбариятни яқин келажакда 38 миллион евро миқдоридаги суммага уни сотиб олиш вариантидан фойдаланишни ва футболчини доимий равишда сақлаб қолишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кулушевскининг «Тоттенхэм»даги ҳозирги ижараси бир ярим мавсумга мўлжалланган. Швециялик билан бирга «Ювентус»нинг яна бир футболчиси Родриго Бентанкур «шпорлар» сафига келиб қўшилган эди.