Кириш Регистрация

ОЧЛ. Марко Станоевичнинг дубли «Насаф»га муҳим ғалабани тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси «Е» гуруҳи 2-тури доирасдаги «Насаф» — «Ал Виҳдат» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди.  Дастлабки дақиқаларда ҳар икки клуб ҳам тўпни кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қилди. Ўйиндаги илк хавфли вазият ўйиннинг 6 дақиқасида юзага келди. Аммо Шароф Муҳитдиновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Кейинчалик устунлик бироз қаршилик футболчилар томонига ўтди. Вакилларимиз рақиб жарима майдончаси ичида бир қанча хавфли вазиятлар яратишди. Бозоровнинг бир қанча футболчиларни алдаб йўллаган зарбасини  рақиб посбони қайтарди аммо Норчаев қайтган тўпга зарба беришга улгурмади.

20 дақиқада рақиб илк хужумини амалга оширди. Абу Амаранинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпига Аҳмад Самир боши билан зарба берди. Аммо унинг зарбаси дарвозамиз устуни ёнидан ўтиб кетди.

Биринчи тайм ўрталарида Иван Соловевнинг босимидан сўнг рақиб дарвозбони тўпни узоқлаштиришида хатога йўл қўйди. Тўпни Акмал Мозговой эгаллаб, қулай вазиятда турган Бозоровга оширди. Аммо Ойбекни зарбаси бироз кучсиз чиқди ва рақиб дарвозабони Аҳмад Навас тўпни эгаллаб олди.

30 дақиқадан кейин жамоаларнинг ўйини сокинлашди. Ҳар икки клуб ҳам рақиб жарима майдончаси ичидан ўз омадини излашга ҳаракат қилишди. Аммо на «Насаф»нинг, на «Ал-Виҳдат»нингг ҳужуми хавфли кўриниш олди.

Бўлим сўнггида вакилларимиз гол уриши  мумкин эди, аммо рақиб дарвозабонининг ва ҳимоячиларнинг «аждарлар» ҳужумини қийинчилик билан бартараф этишди.

Шу тариқа биринчи бўлиб нурсиз дуранг билан якунланди —0:0.

Иккинчи бўлим «Насаф»нинг бироз устунлигида бошланди. Тайм бошида Ҳусайн Норчаев рақиб ҳимоячисидан ўтиб кетиб, дарвозанинг яқин бурчагини нисонга олди. Дарвозабон тўпни майдондан чиқариб юборди.

54 дақиқада вакилларимиз Қарши клуби гол уриши мумкин эди. Бурчакдан ошириб берилган тўпдан Норчаев кучли зарба йўллади, аммо рақиб дарвозабони ажойиб сейв амалга ошириб, жамоасини голдан сақлаб қолди.

63 дақиқада Соловевнинг қўполлигидан сўнг амманликлар хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлишди. Аҳмад Самирнинг аниқ йўллаган зарбасини Неъматов майдондан чиқариб юборди.

Ниҳоят, 73 дақиқада «Насаф» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Баҳром Абдураҳимовнинг пасидан сўнг Марко Станоевич жарима майдони ташқарисидан ўз услубида чиройли гол урди — 1:0.

Голдан руҳланган «Насаф» кетма-кет ҳужум уюштирди. 76 дақиқада Бозоровнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Нуруллоев дарвоза томон йўналтирди. Унинг  зарбасига аниқлик етишамди.

85 дақиқада «аждарлар» ҳисобни 2 тага ошириб олди. Чап қанотдан уюштирилган Абдураҳимов-Бозоров ҳужумидан кейин Ойбекка нисбатан рақиб ҳимоячиси жарима майдончаси ичида қоида бузди. Вазиятга яқин турган рефери пенальти белгилади. Тўп қаршисига келган Станоевич «паненка» усулида гол уриб, ўз дублини нишонлади.

Иккинчи бўлим охири Қарши клуби устунлиги остида ўтди. Вакилларимиз ҳар икки қанот бўйлаб кескин ҳужумлар уюштиришди. Аммо гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

Шу тариқа «Насаф» мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритиб, гуруҳда ҳозирча етакчига айланиб олди.

«Насаф» — «Ал Виҳдат» — 2:0

Голлар: Марко Станоевич – 72, Марко Станоевич – 85 (пенальти)

«Насаф»:35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7. Шароф Муҳитдинов (Баҳром Абдураҳимов, 70), 8.Дилшод Саитов, 9.Иван Соловёв (Нуруллоев, 70), 10.Ҳусайн Норчаев (Смайлагич, 75), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (Раҳматов, 89), 88.Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 6.Муродбек Раҳматов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Шаҳзод Акрамов, 23.Сардор Саъдуллаев, 27.Зафармурод Абдираҳматов, 30. Азиз Холмуродов, 99.Семир Смайлагич

«Ал Виҳдат»:1. Аҳмад Навас, 2. Муҳаммад Буҳашеш, 3. Муҳаннад Хаир, 7. Абу Амара, 8. Холид Ассам, 10. Аҳмад Исраиваҳ, 16.  Ферас Шебаеҳ, 18. Тареқ Хаттаб, 20. Кларенс Битанг, 21. Муҳаммад Анас (Анас Аҳмад, 73), 90. Аҳмад Самир

Захира:99. Абдуллаҳ Альфахори, 4. Муҳаммад Алдмаири, 5. Аҳмад Ҳаикал, 9. Матиас Кастро, 11. Аҳмад Элиас, 15. Анас Ҳаммад, 17. Умар Алмансара, 19. Даниал Афанеҳ, 44. Тамер Салеҳ, 77. Фади Авад, 99. Абдуллаҳ Альфахори

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (69)

 

Киритилди: 00:07, 12.04.2022.
Ўқилди: 4052 марта.
Фикрлар: 74 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик