"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри ўзининг сўнгги вақтларда кўп гол ураётгани ҳақида гапирди.
"Луис Энрике ҳам, Хави ҳам менинг кўпроқ гол уришимни хоҳлашади. Машғулотларда иложи борича кўпроқ дарвозага зарба бериш устида ишлаяпман. Менимча ҳаммаси яхши", - деди Педри.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Ла Лигада кетма-кет икки ўйиндан буён рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда.