Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Мбаппе ва Мюллер мавсумнинг энг яхши ассистентлари, Дембеледа даҳшатли ўсиш ёхуд жорий мавсумда энг кўп голли узатма амалга оширган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум Европа чемпионатларида энг кўп ассистентлик қилган футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

- Винисиус Жуниор «Челси» ва «Хетафе»га қарши ўйинларда голли узатмани амалга оширди ва бу мавсумда ўзининг умумий голли узатмалари сонини 16 тага етказди, бу эса бразилияликга «кўҳна қитъа»нинг топ чемпионатлари орасида энг кўп голли узатмага амалга оширган футболчилар кучли бешлигига киришга имкон берди.

- Лионель Месси мавсум бошидан буён иккинчи марта «ПСЖ» сафида Лига 1 ўйинида голли узатмалар бўйича«хет-трик» қайд этди ва тарихга кирди. Франция чемпионатида ҳеч бир футболчи бир мавсумда икки марта ассистентлик борасида«хет-трик» қайд этмаган.

- «Леванте»га қарши ўйинда Пьер-Эмерик Обамеянгнинг голига узатма амалга оширган Усмон Дембеле, 2022 йилда энг кўп голли узатма амалга оширганфутболчига айланиб олди.

 

Етакчи Европа чемпионатларининг энг яхши 20 нафар ассистентлар

Европа миқёсида голли узатмалар амалга оширган футболчиларга назар ташлашнинг яхши вақти. 2021/22 йилги мавсумда нафақат миллий чемпионатларда, балки УЕФА турнирлари, кубок мусобақалари ва терма жамоалар сафидаги ўйинларда ҳам самарали ҳаракатларни ҳисобга оламиз.

20-ўрин. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср терма жамоаси) – 11 голли узатма (28 гол)

Салоҳ «Манчестер Сити»га қарши ўйинда Манега голли узатмани амалга оширди, аммо бу Муҳаммаднинг «Ливерпуль» сафидаги сўнгги 19 ўйинида амалга оширган иккинчи ассисти ҳисобланади.

19-ўрин. Ловро Майер («Ренн»; Хорватия терма жамоаси) - 12 голли узатма (5 гол)

Ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолиятини Загребнинг «Динамо» жамоасида бошлаган. У ўтган ёздан бери «Ренн» сафида тўп суриб келмоқда. Ловро Лига 1да ҳам ажойиб ўйин намойиш этмоқа. Декабрь ойида «Сент-Этьен»га қарши кечган ўйинда (5:0) Майер учта голли узатма муаллифига айланганини ҳам қўшимча қилиш керак.

18-ўрин. Филип Костич («Айнтрахт»; Сербия терма жамоаси) – 12 голли узатма (5 гол)

«Айнтрахт»да тўлиқ бўлмаган тўрт мавсумда Костич 60 та гол урди. Шунингдек, жорий мавсумда 12 та голли ассист муаллифига ҳам айланган.

17-ўрин. Димитри Пайет («Марсель») – 12 голли узатма (13 гол)

35 ёшли Пайет энди Франция терма жамоасидан чақирув олмаса-да, «Марсел» мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда. Дмитри бошчилигидаги «олимпиячилар» ўзининг ўйинлари ва самарадорлиги туфайли айни пайтда Лига 1да турнир жадвалида 2-ўриндан жой олган.

16-ўрин. Жуд Беллингем («Боруссия Дортмунд», Англия) – 13 голли узатма (6 гол)

Жуд эндигина 18 ёшда ва у профессионал футболдаги учинчи мавсумини ўтказмоқда. Супер иқтидорли ярим ҳимоячини Европанинг энг яхши клублари сотиб олмоқчи эканлиги ажабланарли эмас.

15-ўрин. Мейсон Маунт («Челси», Англия) – 13 голли узатма (10 гол)

Моунт жорий мавсумда беш хил мусобақада голли узатмани амалга оширди, Премьер-лига, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги, Англия лига кубоги ва жаҳон чемпионати саралаш босқичида шерикларига ассистентлик қилди.

14-ўрин. Карим Бензема («Реал Мадрид»; Франция терма жамоаси) - 13 голли узатма (37 гол)

Карим мавсум бошидан бери 50 та голда иштирок этган. Бензема кўпроқ голли вазиятларни якунловчи ролида пайдо бўлади, лекин француз футболчиси баъзида шерикларига ҳам узатма амалга оширади. Ҳеч шубҳа йўқки, Карим мавсум якунида топшириладиган «Олтин тўп»га асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

13-ўрин. Маттео Гендузи («Марсель», Франция) - 14 голли узатма (4 гол)

«Арсенал»да порламаган ва шу сабаб ёзда Лига 1 мусобақасига ўтган Маттео том маънода ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Айниқса, Гендузининг Франция кубоги доирасидаги «Канн»га қарши ўйинда 3 та голли узатма муаллифига айланганини эътироф этиш зарур.

12-ўрин. Лионель Месси («Пари Сен-Жермен», Аргентина терма жамоаси) - 14 голли узатма (8 гол)

Месси Лига 1’нинг бешта ўйинида голли узамма амалга оширган. Лер ўзининг 14 та голли пасидан 8 тасини аутсайдер жамоаларга қарши учта ўйинда амалга оширди: «Сент-Этьен»га қарши икки ўйинда 5 та (18-ўрин) ва «Клермон»га қарши баҳсда учта (17-ўрин).

11-ўрин. Бенжамен Буриго («Ренн») - 14 голли узатма (9 гол)

Буриго Франция терма жамоасида ўйнамайди, аммо унинг статистикаси «уч ранглилар» сафида ўйнаётган баъзи футболчиларникидан яхшироқ.  Бенжамин Лига 1нинг сўнгги олтита ўйинида даҳшатли натижа қайд этди – 5+6.

10-ўрин. Бруно Фернандеш («Манчестер Юнайтед», Португалия терма жамоаси) – 14 голли узатма (9 гол)

Фернандеш ҳақида ортиқча таъриф шарт эмас. Унинг қандай ўйинчи эканлигини ҳамма билади. Айтганча, у 14та узатмасининг барчаси «МЮ» таркибида амалга оширган.

9-ўрин. Флориан Вирц («Байер», Германия) – 14 голли узатма (10 гол)

Афсуски, бу «Байер» вундеркинди учун якуний рақамлар. Вирц хочсимон боғламларидан жиддий жароҳат олди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

8-ўрин. Марко Ройс («Боруссия Дортмунд», Германия терма жамоаси) – 14 голли узатма (13 гол)

Февраль ойида «Боруссия Гладбах»га қарши ўйинда (6:0) Ройс иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди, аммо шундан сўнг у бир ой касалхонада ётди. Жароҳатлар Марконинг фаолиятига катта таъсир кўрсатди.

7-ўрин. Доменико Берарди («Сассуоло», Италия) – 14 голли узатма (14 гол)

Доменико «Сассуоло»да қиладиган иши қолмаганлиги ва ўзини топ-клубда синаб кўриши кераклиги ҳақидаги далиллар.

6-ўрин. Лерой Сане («Бавария», Германия терма жамоаси) – 15 голли узатма (14 гол)

Сане ҳар доим ҳам Бундеслигада зўр ўйин кўрсатмайди, лекин Чемпионлар Лигасида Леройда 6+6 бор. У гол+пас тизимига кўра мусобақанингэнг яхши 5 нафар ўйинчи қаторига киради.

5-ўрин. Винисиус Жуниор («Реал Мадрид», Бразилия) - 16 голли узатма (17 гол)

Вини учун ажойиб мавсум. У «Реал Мадрид» сафида 30+ голда бевосита иштирок этди ва Бразилия терма жамоаси учун ўзининг дебют голини киритди. Шунингдек, Винисиуснинг ЕЧЛ доирасидаги «ПСЖ» ва «Челси»га қарши баҳслардаги голли узатмаларини алоҳида эътироф этиш керак.

4-ўрин. Трент Александер-Арнолд («Ливерпул»; Англия) – 18 голли узатма (2 гол)

Арнолд учун ўтган мавсум омадсиз ўтганди. Аммо «Ливерпуль» ҳимоячиси ўз ўйинини тиклади ва жорий мавсум ажойиб ўйинлар ўтказмоқда.

3-ўрин. Кристофер Нкунку («РБ Лейпциг», Франция) – 18 голли узатма (28 гол)

Нкунку — «ПСЖ» тарбияланувчиси. У «Лейпциг»да ажойиб мавсум ўтказмоқда ва Доменико Тедесконинг келиши билан Нкунку шунчаки тўхтатиб бўлмайди. 2021/22 йилги мавсумнинг энг ёрқин ўйинчиларидан бири. Шубҳасиз, янги мавсумда Кристоферни топ-клубда кўришимиз мумкин.

2-ўрин. Томас Мюллер («Бавария», Германия терма жамоаси) – 22 голли узатма (12 гол)

Бундеслиганинг биринчи давраси охирида Томас 15 та голли узатмага эга эди, 2022 йилда эса унинг натижаларида пасайиш кузатилди. Аммо Мюллер апрель ва май ойларида кучли ўйин кўрсатса, мавсум охирида умумий рейтингда 1-ўринни эгаллаши мумкин.

1 ўрин. Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен», Франция) - 22 голли узатма (31 гол)

Париждан кетиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Мбаппенинг ажойиб мавсумни ўтказмоқда. У 50 дан ортиқ голда бевосита иштирок этган. Чемпионлар Лигасидаги саккизта ўйинининг ҳар бирида гол урган ёки ассистентлик қилган ва Лига 1нинг сўнгги икки туридаги натижалари эса шунчака ажойиб – 10 очко: «Лорьян»га қарши 2+3 (5:1) ва «Клермон»га қарши 3+ 2 (6:1).

Киритилди: 13:23, 12.04.2022.
Ўқилди: 2113 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.