«Челси» ҳимоячиси Антонио Рюдигер ЕЧЛ 1/4 финалида «Реал»дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди. Сешанба куни мадридликлар қўшимча бўлимлардан сўнг ўз майдонида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аммо икки ўйин натижасига кўра, мадридликлар турнир ярим финалига йўл олди.
«Асосийси, биз таслим бўлмадик. Бу ерда кам сонли жамоалар биз каби устунликка эга бўлиши мумкин. Аммо иккита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай хатолар учун ҳар доим жазо бор. Ўйлайманки, жамоамиз жуда яхши ўйнашди. Иккинчи бўлимда биз икки бор гол урдик ва қўлимиздан келганини қилдик», - дея Рюдигер сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Умумий ҳисобда мадридликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олишди. «Реал Мадрид»нинг 1/2 финалдаги рақиби «Манчестер Сити» ва «Атлетико Мадрид» ўртасидаги қарама-қаршилик ғолиби бўлади.