"Манчестер Юнайтед" ёзда 12 миллион фунтдан айрилади. Хабарларга кўра, Бразилиянинг "Фламенго" клуби "МЮ" футболчиси Адреас Перрейрани сотиб олиш фикридан қайтган.
"Қизил иблислар" ўз футболчисини 12 миллионга баҳолаётган эди. Энди эса ярим ҳимоячига янги жамоа излашга тўғри келади.
Перрейра 2011 йилдан бери "МЮ" вакили саналади. Унинг манкунианликликлар билан тузган битими 2023 йилга қадар мўлжалланган.