"Астон Вилла" футболчиси Жон Макгинн ўз жамоадоши Филиппе Коутиньо ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Бизда катта юлдузлардан бири мавжуд. Коутиньо жамоага янги муҳит олиб кирди. Унинг келиши ҳаммага, менга ва ёш жамоадошларимизга ҳам ижобий таъсир қилди. У жуда ҳам камтар, ҳеч кимнинг кўнглига озор беришни истамайдиган, ўзини юқори қўймайдиган ва ёрдамга доимо тайёр футболчи. Менга унинг инсоний ҳислатлари жуда ёқади. Ўйлашимча, топ-футболчилар айнан шундай ҳислатларга эга бўлиши керак".