Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мадрид мўжизаси

Баҳо:
+ | -

Лондон жамоаси аввалига “Сантяго Бернабеу”да ўзи учун зарур бўлган учта голни урди, кейин эса икки бор ўтказиб юборди ва “Қироллик клуби”га Лига ярим финали йўлланмасини бой берди.

Тухельнинг мураккаб режаси

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ўз жамоасининг Мадриддаги ўйини ҳақида қисқача тушунтирди: "Бизга фантастик сценарий керак". Ҳақиқатан ҳам, меҳмонда гол уриш қоидасининг бекор қилингани лондонликларнинг ғояларини бироз енгиллаштирди, аммо биринчи уйиндаги 1:3 ҳисобидан кейин ҳам кўкларга мўжиза керак эди. "Сантьяго Бернабеу"да камида иккита гол уриш - курашни қўшимча бўлимга ўтказиш – бу жуда қийин вазифа.

Мўъжизага шунчаки ишониб қолиш хато, сиз ҳаракат қилишингиз керак. Бунинг учун эса Тухель, Карло Анчелотти кутмаган режани ўйлаб топиши керак эди. База бор эди: “Стемфорд Бриж”даги биринчи ўйиннинг иккинчи бўлимида инглизлар яхши ўйин ўтказди. Бензема бор йўғи битта зарба берганди иккинчи бўлимда.

Ўша учрашувдаги танаффусдан сўнг, "Челси" қанотларни янада фаоллаштирди - бу айнан Тухель "Сантяго Бернабеу"да танлаган блокдир. Шанба куни "кўклар" Премьер-лигада "Саутгемптон"ни мағлуб этишди ва иккинчи бўлимда мураббий кутилмаган тактик ғояни синаб кўрди: у Жеймсни марказий ҳимоячи, Лофтус-Чикни эса ўнг қанот ҳимоячисига айлантирди. "Реал Мадрид"да таркиб эълон қилинганидан сўнг, кўпчилик "Челси" бу сафар ҳам худди шундай ўйин олиб боришини тахмин қилишди.

Меҳмонлар учун ажойиб старт

Аммо Тухель 4-3-1-2 тактикасини танлади ва ўйин олдидан берган интервьюсида Мадридга қарши нима қилмоқчи эканлигини айтмади. Немис ҳакам ҳуштаги чалинишига 15 дақиқа қолганида ҳам тактикани ошкор қилишни истамади. Эҳтимол, бу ҳам рол ўйнаган. Жеймсни тўртликда кўриш ҳам ғайриоддий, чунки у ҳужумкор ҳимоячи, аммо бу ерда Рис Винисиуснинг сўзларига кўра тартибли ва аниқ ҳаракат қилди. Умуман олганда, «Челси»нинг ҳимоядаги режаси иш берди: «Реал» ярим соат давомида на яқиндан, на жарима майдончаси ташқарисидан зарба бера олмади. Барча зарбалар узоқдан йўлланди ва дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Ҳаттоки Бенземанинг сеҳри ҳам қутқармади - француз ўйиннинг ўша сегментида шунчаки ғойиб бўлди.

Реал Мадрид ҳақида нима дейиш мумкин? Анчелотти ўйин тузилмасини ўзгартирмади ва умуман базада фақат битта мажбурий ўзгартиришни амалга оширди - дисквалификация қилинган Эдер Милитаонинг ҳимоя марказидаги ўрнини Начо эгаллади. Айнан мана шу зона 15-дақиқада суст ҳаракат қилди: узоқ давом этган ҳужумдан сўнг "Челси" марказий ҳимоядаги камчиликни топиб ҳисобни очди. 0:1 - Тухель учун идеал старт. Бундай ўйинда тезкор гол жуда муҳим эди.

"Реал Мадрид" жуда пассив ўйнади - деярли "ПСЖ" билан 1/8 финалнинг биринчи ўйинидаги каби. Бироқ, босим сезиларли даражада яхшиланди, фақат "Челси" ундан қандай чиқишни ўрганди: биринчидан, Лондондаги даҳшатли тушдан кейин дарвозабон Менди тўпга тегишига деярли рухсат берилмади, иккинчидан, қанотлар жуда фаол ишлашди. Аммо танаффусга қадар инглизлар муҳим иккинчи голни ура олмадилар.

Вернернинг кашфиёти

Мураккаб схемадан ташқари, Тухель бошқа кўплаб ғояларни тайёрлади. Вернер қўлидан келганини қилди: ҳимоячиларни чалғитиб, ҳужумларга доимо боғланган Ҳаверц ва Лофтус-Чикга жой бўшатиб берди. Рубеннинг ўзи эса гибрид ролда ҳам яхши ўйнай олишини кўрсатди. Ўтган мавсумда "Фулхем"да у баъзида ягона ҳужумчи позициясида тўп тепган эди. Томас ундан қандай фойданиш кераклигини билиб олди.

"Реал Мадрид" аста-секин "Челси"нинг позицион ҳужумларига мослашди, аммо стандардларда устун эмас эди - Рюдигер бурчакдан оширилган тўпни боши билан йўллаган ҳолда умумий ҳисобни тенглаштирди. Тўғри, ижтимоий тармоқларда “Қироллик клуби” мухлислари дарров ҳайқириқ кўтаришди: аслида бурчак йўқ, тўп “Челси” футболчиси томонидан чиқиб кетди.  Орадан бир неча дақиқа ўтгач, Алонсо Мадридда “Реал”ни “реалный” кўмиб қўйгандек кўринди, аммо унинг голи ВАР аралашуви билан ҳаққоний бекор қилинди.

Умуман олганда, бундай қарордан сўнг ҳар қандай жамоа сўниб қолиши мумкин, аммо "Челси"га омад кулиб боқди - ўша эпизоддан сўнг дарҳол Бензема тўсинни нишонга олди. Тўғри, кўкларга ҳали гол керак эди. Яна "Реал Мадрид"нинг ҳимоя маркази бўшлик қилди ва шу билан бирга Вернер ҳақида - сўнгги бир ярим йил ичида немиснинг устидан кулиш одат тусига кирган, аммо бу ерда у мутлақо иқтидорини намойиш қилди. Бутун бошли “Реал” ҳимояси голни томоша қилди.

Мадридликлар уйғониши

Зўрға - чунки "Реал Мадрид", ҳатто шундай ёмон футбол билан ҳам, Лука Модрич номли ўз мўъжизасига эга. Хорватиялик ҳам бутун мадридликлар каби энг яхши учрашувини ўтказа олмади, лекин керакли вақтда у заҳирадан майдонга тушган Родригога ҳудди пультда бошқариладигандек мўжизавий узатмани амалга оширди. Родриго эса бу вазиятдан унумли фойдаланди.

 Тухель биринчи ўйиндан сўнг "Челси"нинг ярим финалга чиқиш имконияти йўқлигини айтганди, аммо янги ғоялар билан у деярли имконсиз ишни қилди. Лондондаги 1:3дан кейин Бернабеудаги 0:3 - бу аллақачон ажойиб ҳикоя ва фантастик ўйин белгиси эди.

Аммо "Реал Мадрид" бу ҳикояни ўзи томонга ўгириб олди: қўшимча вақт бошланиши биланоқ Бензема 90 дақиқа давомида ундан кутилган нарсани бажарди. У Мадрид ҳаласкори кечаги кун қироли бўлди.

Иккинчи қўшимча бўлим Тухельнинг жинни кўзлари, жамоадошлари ва ҳакамга бақиргани, шунингдек, "Челси"нинг умидсиз ҳужумлари билан эсда қолади. Аммо лондонликлар камбэкга қарши камбэк бўлишини кутишмаганди ва бу вазиятга тайёр эмас эди.

Биринчи ўйиндан сўнг “Реал” катта эҳтимол ярим финал масаласини ҳал қилганди. Аммо жавоб ўйини бундай қийин кечишини ҳеч ким ўйдашмаган эди. Дарҳақиқат, 0-3дан сўнг “Челси”ни чорак кейинги босқичга чиқиши ҳақида ҳам оз-мунча гап бўлмади.

 Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:29, 13.04.2022.
Ўқилди: 3137 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.