Жоан Лапорта "Барселона" бу мавсумда Ла Лигада чемпион бўлишига умид қилмоқда.
"Мен лига ҳақида ўйлаяпман, умид қиламанки, биз уни қўлга кирита оламиз. Агар буни уддалай олсак, ғалабани нишонлаш учун дискотекага бораоламан деб ўйлайман.
Бизда Ансу Фати бор. Янги ҳужумчи сотиб олиш ҳақидаги хабарларни эшитсам, кулгим келади. Фати жароҳатидан тузалиб кетди, биз бу жараёндан жуда мамнунмиз.
Айтишларича, у тайёр, лекин ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиши учун яна бир неча ҳафта кутишимиз керак. Биз унинг яна ўйнашини ва ўзининг тўлиқ иқтидорини намоён этишини истаймиз”, - деди “Барселона” президенти.