Кириш Регистрация

Бу кўрсаткич борасида икки португалиялик етакчи, Месси ва Бензема кучли бешликда

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда топ-5 чемпионатда рақиб жарима майдончасига аниқ узатма берган футболчилар рейтингида бирданига икки португалиялик етакчилик қилмоқда.

Fbref статистик порталида қайд этилишича, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби футболчиси Жоау Канселу етакчи бўлиб турибди – 81. Иккинчи поғонадан Португалия терма жамоасининг яна бир вакили – Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») жой олган — 76 голли аниқ узатма. «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема 75 та аниқ пас билан учинчи, «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси (74) ва «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд (73) тўртинчи ва бешинчи ўринни банд этган.

Эътиборлиси, битта ўйин учун кўрсаткичларни ўртача ҳисоблаганда, рейтингда Лионель Месси ягона пешқадам бўлиб турибди. Аргентиналик футболчи рақиб жарима майдончасига бир ўйинда ўртача 4,1 аниқ узатма берган.

Киритилди: 21:14, 13.04.2022.
Ўқилди: 1818 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик