Жанлука Скамакка "Сассуоло" билан шартномасини узайтирди.
Ҳужумчининг клуб билан тузган янги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Футболчига "Милан", "Интер" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдираётган эди.
23 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уришга эришди.