Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

АПЛ. Фантастик голлар шодаси: 29/6

Баҳо:
+ | -

Англияда ўтган ҳафта якуни 32-тур ўйинлари билан ёдимизда қолди. Ушбу давр мобайнида эса бир-биридан ажойиб голлар киритилганига гувоҳ бўлдик. Хусусан, тур давомида 29 та гол дарвоза тўридан жой олган. Биз эса улар ичидан энг яхши ва чиройга эгаларини танлаб олишга ҳаракат қилдик. Қуйида, олтита голлар муаллифлари номлари келтириб ўтилади.

1. Энок Мвепу – «Арсенал»га қарши

Демак, рўйхат бошида «Брайтон»нинг «Арсенал» майдонига сафари ёдга олинади. Ушбу ўйин 2-1 ҳисобида «чағалайлар» фойдасига ҳал бўлганди. «Emirates»даги ўйин ҳисоби Леандро Троссард томонидан очилади. Ҳа, бельгиялик ҳужумчининг голи ҳам жуда чиройли йўлланган эди. Аммо биз иложи борича битта жамоадан бир кишини танлаб олишга ҳаракат қилдик. Баҳс мобайнида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Мвепунинг ҳаракатлари алоҳида аҳамиятга молик бўлди. Унинг голи эса тўхтатмасдан йўлланган зарбадан қолишмади ва Рэмсдейлнинг имкониятларини йўққа чиқарди. Якунда эса айнан ушбу гол «Брайтон»га уч очко тақдим этди.

2. Мейсон Моунт – «Саутгемптон»га қарши

«Саутгемптон»нинг 6-0 ҳисобида доғда қолдирилиши, катта шов-шувли воқеа эмас. Аммо ушбу голлар ичидан фақат биттасини танлаб олиш, нисбатан муаммороқ жараён эди. Фрейзер Форстерни доғда қолдирган тўп, Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси томонидан тахминан 20 ярдча масофада туриб йўлланган эди.

3. Рафинья – «Уотфорд»га қарши

«Лидс Юнайтед»нинг 3-0 ҳисобида меҳмонда қозонилган ғалабаси, жамоага АПЛда сал бўлсада эркинроқ нафас олиш имконини тақдим этди. Негаки, Жесси Марш шогирдлари турнирни тарк этиш хавфи остида қолаётган жамоалардан бири бўлиб турган эди. «Буғулар» дарвозасига киритилган биринчи гол қолганларидан ажралиб турди. Дениел Жеймс томонидан берилган қулай узатма, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья томонидан дарвозага йўлланди. Бен Фостер эса зарба олдида аллақачон ожиз эди.

4. Сон – «Астон Вилла»га қарши

Биласизми, аслида «Тоттенхэм» томонидан йўлланган ҳар бир гол ўзига яраша чиройли ва танлаб олишга арзирди. Аммо яна ўша гап, ҳамма учун адолатли бўлиш керак ва битта ўйиндан фақат битта гол танланиши мумкин. Жанубий кореялик ҳужумчи хет-трик қайд этган ўйинда, унинг биринчи голи энг яхшиси деб ҳисобланади. Ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ урилган ўнг оёқдаги гол, Мартинесни доғда қолдириш учун етарли бўлди.

5. Кирнан Дьюсбери-Холл – «Кристал Пэлас»га қарши

«Тулкилар» майдонида кечган баҳс мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Унда «Лестер» ярим ҳимоячиси Дьюсбери-Холлнинг хизматлари жуда катта эди. У «King Power»да ким қирол эканини кўрсатиб бера олди. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқасида киритилган гол Патсон Даканинг қулай узатмасидан кейин юзага келди. 2-1 ҳисобида якунланган баҳсда, 23 ёшли футболчининг голи аҳамиятга эга эди. Кирнаннинг кучлироқ саналган чап оёғидан йўлланган зарба Гуайта дарвозасининг юқори бурчагидан жой олади.

6. Садио Мане – «Манчестер Сити»га қарши

Чемпионлик учун курашга кирган «Ливерпуль» ҳамда «Манчестер Сити» баҳси 2-2 ҳисобида якун топган. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Негаки, кучлар тенглиги ва адолатли ҳисоб таъминланди. Ушбу учрашувнинг энг зўр голи эса иккинчи таймнинг дастлабки дақиқасида ўз туғилган кунини нишонлаётган Садио Мане томонидан киритилган. 2-1 ҳисобида ортда қолаётган Клопп жамоаси учун эса ушбу гол сув ва ҳаво каби зарурият эди. Қолаверса, «шаҳарликлар» ҳимоясида нуқсон топиш осон иш эмас. Аммо Манега рақибнинг аҳамияти йўқ...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:30, 13.04.2022.
Ўқилди: 1804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.