"Верона" ярим ҳимоячиси Мигель Велозу жамоа билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Маълумотларга кўра, янги келишув 2023 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган.
35 ёшли футболчи 3 мавсум давомида А Сериянинг 73 та ўйинида майдонга тушиб, 10 та голли узатмани амалга оширди.