Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Инглизлар томонидан амалга оширилган супер камбеклар ёдингиздами?

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия жамоалари тарихан рақобатбардош бўлган. Улар иштирокидаги баҳс доимо эмоцияларга бой ўтарди. Хусусан, кеча Томас Тухель бошчилигидаги "Челси" ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишига бир баҳя қолганди. Аммо бундай бўлмади. Тарихда эса айнан йирик ҳисобда ортда қола туриб, икки ўйин ҳисобини ютиб кетган инглиз клублари анчагина. Қуйида ана шундай даврларнинг бир нечтасини ёдга оламиз.

"Милан" ва "Ливерпуль"– 3-3 (пенальти)

Ҳаммага маълум ва машҳур бўлган ўша Истанбул финали. 2005 йилда бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида Италия клуби 3 та гол фарқи билан олдинда бораётган эди. Аммо 90 дақиқадан кейин Жеррард ва унинг шериклари ҳисобни 3-3 га етказди. Экстра-таймлардан кейин, пенальтилар серияси бўлиб ўтади. Унда эса "Ливерпуль" 3-2 ҳисобида ғалабага эришиб, чемпионликни нишонлайди.

"Арсенал" ва "Барселона" – 2-1

Сўзсиз, "Арсенал" ўша пайт, 2011 йилда энг яхши "Барселона"га дуч келганди. Аммо ўйин давомида буни билдирмайди. Таркибида Хави, Бускетс, Иньеста, Месси, Вилья ҳамда бошқа кучли футболчилари бор каталонияликлар, Лондондаги баҳда қарийб 80-дақиқагача бир тўп фарқи билан олдинда боради. Аммо 79 дақиқадаги ван Персининг голи сукунатни бузиб ташлайди. Давид Вилланинг биринчи бўлимдаги голи аллақачон йўққа чиққанди. 86 дақиқада Аршавин томонидан киритилган тўп комбекни таъминлайди. Шундай қилиб, "Барселона" таслим этилади.

"МЮ" ва "Бавария" – 2-1

Шубҳасиз, ЕЧЛ тарихидаги дурдона финаллардан бири айнан ушбу жамоалар ўртасида, 1999 йилда кечади. Ўйиннинг 91 дақиқасига қадар "Бавария" 1 тўп фарқини сақлаб келади. Аммо бу вақтга келиб, ҳисоб ўзгаради. Бекхэмнинг узатмасини Тедди Шерингем голга айлантирди. Орадан бир дақиқача ўтиб, "МЮ"да яна бир бурчак тўпи юзага келди. Бу сафар катта саҳнага Оле-Гунар Сульшер чиқди. Шундай қилиб, қандайдир 3 дақиқа ичида 2 та гол уриб, "қизил иблислар" чемпионга айланади.

"Ливерпуль" ва "Барселона" – 4-0

2019 йилда икки ўйиндан иборат ярим финал баҳси ўтказилади. Ўша пайтда бутун дунё "Барселона"нинг бир оёғи билан финалда эканига ишонарди. Негаки, "Камп Ноу"да кечган ўйин Месси бошчилигидаги жамоанинг 3-0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Аммо жавоб учрашуви учун Юрген Клоппда махсус режалар бор эди. Ҳа, унинг жамоаси Муҳаммад Салоҳ ва Фирминосиз қолганди. Шунга қарамай, сеҳрли "Энфилд" мерсисайдликларга илҳом бахш этади. Дивок Оригининг эрта ҳисобни очиши ва Вийналдумнинг дубли, умумий ҳисобнинг тенглашишига сабаб бўлади. Ўйин охирлаётган паллада эса Ориги яна бир бор катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 4-0 кўринишига келтиради. Ўшанда жамоа сардори Жордан Хендерсон ўйин ҳақида шундай деганди: "Кийим алмаштириш хонасидаги ғалабага ишонч жуда ҳам кучли эди. Биз майдонда вазиятни ўзгартиришимизни билардик. Буни эпладик!".

"Челси" ва "Наполи – 4-1

2012 йилда "Челси"да ҳам "Ливерпуль"никига ўхшаш ҳодиса юз беради. Андре Виллаш-Боаш шогирдлари Неаполь шаҳридан 3-1 ҳисобида мағлубиятга учраб қайтади. Шу сабаб бош мураббий ишдан олинади. Ўрнига эса Ди Маттео олиб келинади. Лондондаги ўйин Дрогба, Терри ва Лемпарднинг голлари билан экстра-таймгача боради. Бу даврда Бранислав Иванович томонидан киритилган гол, "Челси"ни чорак финалга етаклайди. Ўша мавсумда "аристократлар" финалгача бориб, "Бавария"дан бош совринни тортиб олган эди. Шундай қилиб, 2012 йили "Челси" ўзининг илк ЕЧЛ титулини қўлга киритади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:06, 14.04.2022.
Ўқилди: 2991 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.