Ҳимоячи Стефан Де Врейнинг «Интер»даги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ футболчи ва клуб раҳбарияти апрель ойида янги шартномани муҳокама қилишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Де Врейнинг «Интер» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди ва Милан клуби ҳимоячини текинга қўлдан чиқармоқчи эмас. Италиядаги манбаларнинг айтишича, Де Врейнинг ўзи клубда қолишни хоҳлайди. Бироқ «Интер»га 20 миллион евролик таклиф тушса, клуб футболчини сотишга қарор қилган”, дейилади хабарда.
Жорий мавсумда футболчи А серияда 23 та ўйин ўтказди.