Кириш Регистрация

"Барселона" ушбу мавсум 8 марта жарима майдончаси ташқарисидан гол ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида “Барселона” ўз майдонида Германиянинг “Айнтрахт” клубини қабул қилмоқда. Бу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув дуранг билан якунланганди - 1:1.

Жавоб ўйини “Барселона” учун омадсиз бошланди – дастлаб жамоа пенальтидан гол ўтказиб юборди, 36-дақиқада Сантос Борре узоқдан йўллаган зарбаси билан ажойиб гол урди.

69-дақиқада Костич ўз номига дубл ёзиб қўйди.

Борренинг голи "Барселона"нинг жорий мавсумда жарима майдончаси ташқарисидан ўтказиб юборган саккизинчи гол бўлди.

Каталонияликлар 2005-2006 йилги мавсумдан буён бундай ёмон натижа қайд этмаганди.

Киритилди: 01:36, 15.04.2022.
Ўқилди: 1755 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.