“Айнтрахт” ярим ҳимоячиси Себастьян Роде Европа лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида “Барселона” устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
“Мен ниҳоятда бахтиёрман. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Мухлисларимизни чигалёзди машғулотларида кўрганимизда, иштиёқимиз янада ошди. Ўн йил олдин биз иккинчи Бундеслигада ҳаракат қилаётган эдик, энди эса иккинчи марта Европа лигасининг ярим финалига чиқдик. Имкон қадар ҳар бир рақиб ўйинчисини бир нечта ўйинчилар билан қўриқлашга ҳаракат қилдик. Биз тезда ҳимоядан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик", - деди Роде УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.