Франция президенти Эммануэль Макрон ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномасини узайтириш бўйича музокараларида иштирок этди. У футболчи билан бир неча бор боғланиб, ундан Париж жамоасида қолишини сўраган, деб хабар беради РТЛ Франcе.
Франциялик футболчи эътибордан мамнун, аммо ҳали якуний қарорга келгани йўқ.
Аввалроқ, франциялик футболчи "Реал"га ўтишга қарор қилгани, аммо бу қарорини мавсум охирида эълон қилишни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Мбаппе жорий мавсумда Лига 1 да 27 та ўйинда 17 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.