“Милан” собиқ ўйинчиси, “Олтин тўп” соҳиби Жорж Веа Златан Ибраҳимович билан клуб шартномани узайтириши зарур деб ҳисобламоқда.
«Ибраҳимович қирқ бир ёшда, лекин у жамоага фойда келтиришда давом этмоқда. Агар швециялик ҳужумчи жамоа устози Стефано Пиоли билан келишувга эришса, у ҳолда шартномани янгилаш керак.
У афсона. У аллақачон футбол ҳақида кўп нарсани билади, унда иштиёқ бор, агар улар Пиоли билан ўзаро келишувга эришган бўлса, унда шартномани узайтириш керак», - дейди Веа.