«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Париж клубига мослашиш ҳақида гапирди.
«Бу мен учун бу ўзгача клуб. Мен ажойиб жамоадаман ва бу клуб учун кўп нарсани қилишим керак. Бу ерда деярли бир йилдан бери ўйнаяпман. Мослашдим деб айта оламан. «ПСЖ» менинг иккинчи уйимга айланди», - дея футболчининг сўзларини келтиради CalcioNews24.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида «ПСЖ»га ўтган эди. Шу кунгача 23 ёшли италиялик парижликлар сафида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 8 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.