Испаниянинг "Атлетик" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса ўз жамоасининг икки турнир финалига йўл ола билганини улкан натижа, дея баҳолади.
"Мавсум олдидан кўпчилик бизнинг икки йирик турнир финалида иштирок этишимиз мумкинлигига шубҳа қилган бўлиши мумкин. Аммо биз кўзланган мақсадлар сари олға интилдик ва ниятимизга етдик", дейди бильбаоликлар устози.
"Икки финал - ажойиб натижа. Аммо уларда ғалаба қозона олсак, ундан зўр натижа бўлар эди. Биз тарихга киришни истаймиз. Шогирдларим бунга ҳақлидир. Қолаверса, клубимиз мухлислари учун ҳам ўйнаб беришимиз ва кубокни ютишимиз керак.
"Мазкур учрашувларда бизни Тангрининг ўзи қўллайди деб умид қиламиз", дея аргентиналик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.