Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Аббосбек Махсталиев 4та ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -
Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йилиғишида Ўзбекистон Олий Лигаси ҳамда Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичи ўйинларидаги қоидабузарликлар юзасидан қарорлар чиқарилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
 
Олий Лига
«Бухоро»га қарши 5-тур учрашувида рақиби қорнига қўли билан ургани учун майдондан четлатилган «Шўртан» ҳимоячиси Ҳамза Каримов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
 
«Локомотив»га қарши 6-тур учрашувида рақиби оёғига қасддан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ҳимоячиси Кахи Махарадзе 1та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.
 
Биринчи Лига
«Ёшлик»га қарши 5-тур учрашувида, ўйин тўхтатилган вақтда рақибига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Хоразм» ҳимоячиси Темур Турдиев 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
 
«Бунёдкор-2»га қарши 6-тур учрашувида рақибига жароҳат етказиш мақсадида жуда катта куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Пахтакор-2-Чилонзор» яримҳимоячиси Аббосбек Махсталиев 4та ўйинга дисквалификация қилинди.
 
«Ғаллакор-Автомобилчи»га қарши 6-тур учрашувида қоидаларни қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Сурхон-2011» ҳужумчиси Низомжон Норов 4та ўйинга дисквалификация қилинди.
 
«Сўғдиёна»га қарши 6-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Насаф-2» яримҳимоячиси Илёс Пардаев 4та ўйинга четлатилди.
 
«Нефтчи»га қарши 6-тур учрашувида рақиби оёғига қасддан зарба бергани учун четлатилган «Чуст-Пахтакор» яримҳимоячиси Элмурод Сотиволдиев 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
 
«Гулистон»га қарши 6-тур учрашувида ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Оқтепа» мураббийи Воҳид Холбоев 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва огоҳлантирилди. Бу каби ҳолатлар такрорланадиган бўлса, яна-да қаттиқроқ чоралар кўрилади.
 
Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 09:21, 05.05.2012.
Ўқилди: 7020 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик