"Саутгемптон" футболчиси ўз терма жамоасини ўзартиради. Хабарларга кўра, Тунис терма жамоаси франциялик ҳимоячи Ян Валерини ўз халқаро мақомини ўзгартириб, Тунис сафига келишини истамоқда.
Валери Францияда таваллуд топган. У 17 ва 18 ёшли Франция термасига жалб этилган. 23 ёшли футболчининг онаси асли тунисликдир. Шу сабаб Тунис уни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб кетишга умид қилмоқда.