Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Бу футболчи «Арсенал»га қайтмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета янги мавсумда «Марсел»да ижара асосида ўйнаётган Вильям Салибани ортга қайтариш ҳақида ҳали бир қарорга келмаган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «канонирлар» бош мураббийи франциялик футболчининг Премьер-лигада ўйнашга тайёрлигига ишончи комил эмас.

Салиба 2019 йилда «Сент-Этьен»дан 30 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтган, бироқ лондонликлар сафида бирор марта ҳам майдонга тушмаган. У уч йил давомида турли жамоаларда ижарада ўйнади. Жорий мавсумда Салиба «Марсел»да ўйнаб, Франция терма жамоасига чақирув олди.

21 ёшли футболчининг «Арсенал» билан шартномаси 2024 йилда тугайди, шу боис клубга трансфер бўйича таклифлар кела бошлаган. «Марсель» футболчи учун 32 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр, аммо лондонликлар камида 42 миллион евро талаб қилмоқда.

Жорий мавсумда Салиба олимпиячилар сафида барча турнирларда 45 та ўйин ўтказди. Футболчининг Трансфермарктдаги нархи 24 млн евро.

Киритилди: 12:30, 19.04.2022.
Ўқилди: 1387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.