"Барселона" ярим ҳимоячиси Гавига Европанинг бир қанча топ клублари қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликларнинг 17 ёшли ярим ҳимоячисига "Ливерпуль", "Бавария" ва "ПСЖ" даъвогарлик қилмоқда.
Қайд этилишича, инглиз клуби футболчи билан шартномани узайтириш борасида ҳалигача "кўк-анорранглилар" билан келиша олмагани ҳақидаги хабарлар ортидан уни қўлга киритишга ҳаракат қилган.
Олдинроқ Гави шартлардан қониқмагани учун "Барса"нинг таклифларини рад этгани малум бўлганди.
Футболчининг амалдаги шартномасида 50 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.