Германиянинг «Штутгарт» клуби футболчиси Саша Калайжич келаси йилнинг ёзида Мюнхеннинг «Бавария» клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Bild нашрининг тарқатган хабарига қараганда, «Бавария» Сашага қизиқиш билдиришаётганини маълум қилишди, лекин ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф юборишмади.
Ўз навбатида, Дортмунднинг «Боруссия» клуби австриялик ҳужумчини "Манчестер Сити"га ўтиб кетиши кутилаётган Эрлинг Холанднинг ўрнига муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Калайжичга Евро-2020дан кейин «Челси» клуби қизиқиш билдирганди.