Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Ливерпуль" жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед"га қарши иккита ўйинда умумий 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" АПЛ жорий мавсумида "Манчестер Юнайтед" дарвозасига иккита ўйинда 9 та гол урди.

Бош мураббий Юрген Клопп жамоаси Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган ўйинда манкунианликлар устидан ғалаба қозонди (4:0).

Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги иккинчи учрашуви эди. 2021 йил 24 октябрь куни “Ливерпуль” “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” устидан йирик ғалабага эришганди (5:0).

"Юнайтед"ни биринчи ўйинда Оле-Гуннар Сульшер, иккинчи ўйинда эса Ральф Рангник бошқариб борди.

Жорий мавсумдаги икки учрашувнинг умумий натижаси 9:0 мерсисайдликлар фойдасига.

Киритилди: 02:03, 20.04.2022.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.