Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ўзбекистонлик футзалчилар дастлабки ўйинда озарбойжонликларга мағлуб бўлишди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон ва Озарбойжон футзал терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашуви меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
 
5 май, шанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Озарбойжон футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин асосан озарбойжонликлар устунлиги остида ўтган бўлса-да, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади: вакилларимиз ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олишмади, меҳмонлар ҳам Олег Тукмаков дарвозасини ишғол қила олишмади.
 
Танаффусдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасида тажрибали Рустам Умаров пайдо бўлди. Бироқ 23-дақиқада майдон эгалари биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Ҳисоб очувчи гол меҳмонлар футзалчиси Асқар Аббосов ҳисобига ёзилди.
 
Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мариа Мендес асосий эътиборни ҳужумга қаратиш мақсадида, майдонга бешинчи ўйинчини ҳам туширди: дарвозабон Рустам Умаров ўрнида ўйинчи Умид Холматов ҳаракат қила бошлади. Бунинг самараси ўлароқ, 35-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди: Дилшод Ирсалиев гол муаллифига айланди. Бироқ орадан ҳеч қанча ўтмай, қарши ҳужумдан унумли фойдаланган озарбойжонликлар, ғалаба голини уришга муваффақ бўлишди.
 
Икки терма жамоа ўртасидаги навбатдаги ўйин эртага, 6 май, якшанба куни бўлиб ўтади. Бу сафар ҳам ўйинга «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Ўйин 16:00да бошланади.
 
Футзал терма жамоалари ўртасида
ўртоқлик учрашуви
5 май, шанба
ЎЗБЕКИСТОН – ОЗАРБОЙЖОН 1:2 (0:0)
Голлар: Дилшод Ирсалиев (35) — Асқар Аббосов (23), Виталий Борисов (38).
ЎЗБЕКИСТОН: 1. Рустам Умаров, 2. Дилшод Ирсалиев, 3. Нодир Элибоев, 4. Шуҳрат Тожибоев, 5. Мақсуд Файзуллаев, 6. Олег Холмуҳамедов, 7. Хуршид Тожибоев, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 9. Дилшод Раҳматов, 10. Жамолиддин Шарипов, 12. Николай Кравченко, 13. Фахриддин Самигов, 14. Константин Свиридов, 15. Умид Холматов, 16. Олег Тукмаков.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:57, 05.05.2012.
Ўқилди: 5967 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.