Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Тоттенхэм" исталган маблағга Кейнни қўйиб юбормаслигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ўз ҳужумчиси ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар Харри Кейн билан хайрлашмоқчи эмас.

Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, «шпорлар» инглиз футболчисини жамоада сақлаб қолиш учун ҳар қандай имкониятни ишга солишга тайёр.

Манбага кўра, Кейнни сақлаб қолиш - «Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Контенинг асосий талаби бўлиб, у келгуси мавсумларда клубнинг етакчилик амбицияларини кучайтиришга бел боғлаган. Айнан Конте ва спорт директори Фабио Паратичи туфайли Кейн клуб лойиҳасига кўпроқ ишона бошлади.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» сўнгги 5 ўйинда 4 та ғалабага эришди. Бу ўйинларда «шпорлар» 14 та гол уриб, атиги 3 та гол ўтказиб юборишган.

Киритилди: 20:07, 20.04.2022.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик