Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

"Челси" - Англия Кубоги соҳиби

Баҳо:
+ | -

"Уэмбли" стадионида "Челси" ва "Ливерпуль" жамоалари Англия кубоги финалида ўзаро тўқнаш келдилар. АПЛ да муваффақиятсиз қатнашган бу икки жамоа бошқа турнирлардаги ғалабалар билан бироз бўлса-да, мухлислар олдидаги қарзни узишга ҳаракат қилаётганликлари сир эмас. "Ливерпуль" Лига Кубогини ютди, "Челси" эса икки ҳафтадан кейин ЕЧЛ финалида "Бавария"га қарши ўйнайди. Англияда нуфуз жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи бу кубок учун ҳам жамоалар бор имкониятларини солганликлари шубҳасиз.

Ҳисоб эса, жуда тез очилди. Деярли илк хавфли вазиятда, мавсумнинг сўнгги қисмини ажойиб ўтказаётган Рамирес ҳисобни очди. "Ливерпуль" вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилар, аммо ўйин қовушавермади. Луис Суарес ҳам биринчи таймни жуда бўй ўтказди. 

Иккинчи тайм ҳам яна "Челси"нинг голи билан бошланди. Дидье Дрогба навбатдаги гол муаллифи бўлди. Шундан сўнг, ҳам асосий кураш майдон марказида кечаётганди. Очиғи, худди шу тарзда учрашувнинг тугаши, катта томоша илинжида келган томошабинлар учун бироз ноқулай бўларди. Ахир бу финал... Ахир бу "Ливерпуль"...

Ҳа, майдонга Кэррол мисолида яна бир ҳужумчи туширилди, "Ливерпуль"нинг қанотлари тез ишлай бошлади. Вазиятлар пайдо бўлди. Лекин агар ҳисоб қисқармаса, бундан фойда йўқ, "Челси" ғалабага яқинлашиб бораётганди. Ниҳоят ўша гол келди. Чап қанотда тўп учун охиригача курашган Даунинг бир амаллаб, тўпни жарима майдонига етказилишини таъминлади, у ерда эса тўпни қабул қилиб олган Кэрролл алдамчи ҳаракатлар билан Террини ва кучли зарба билан Чехни доғда қолдирди - 2:1.

Ўйиннинг давоми жуда муросасиз, "Ливерпуль"нинг тинимсиз ҳужумлари билан давом этди. Суарес активлашди. Кэрролл деярли ҳар бир юқорилатиб оширилган тўп учун курашди. Бу тандем салкам ҳисобни тенглаштирганди ҳам. Суарес тўпни узоқ бурчакка юқорилатиб оширгач, Кэррол боши билан ажойиб зарба берганди, лекин Чех дарвоза чизиғидан тўпни қайтариб қолди. Ўша вазиятнинг такрорида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгандек туюлганди, ҳатто "Ливерпуль" футболчилари голни нишонлашга тушиб кетгандилар. Аммо ҳакам голни ҳисобламади. Очиғи, ҳатто такрорий вазиятда ҳам аниқ хулосага келиш жуда қийин эди, шунинг учун ҳакамларни эмас, яна ўша видеотакрорлар масаласини кейинга сураётган Блаттерни сўкиб турамиз. Сўкиб туришсин... Агар гол ҳисобланиши учун тўпнинг барча қисми чизиқни кесиб ўтиши кераклигини ҳисобга олсак, гол бўлмагангаям ўхшади. Ким билади...

Ушбу вазият ўйиндаги энг сўнггиси эди. Тўғри, яиқн масофада айнан Кэрроллни чалиб йиқитишганда Жеррардда имконият бор эди. Аммо у тепган жаримма зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

Шундай қилиб, "Челси" Ди Маттео бошчилигида илк совринини ютиб олди. Қизиғи, ушбу соврин уч йилдан бери италиялик мураббийларга насиб қиляпти. Аввалига "Челси" билан Карло Анчелотти, ўтган йили эса, Роберто Манчини...        

ЧЕЛСИ - ЛИВЕРПУЛЬ 2:1

Голлар: Рамирес (11), Дрогба (52) - Кэрролл (64).

Челси: Чех, Босингва, Иванович, Терри, Э.Коул, Рамирес (Мейрелеш, 77), Лэмпард, Оби Микел, Мата (Малуда, 90), Калу, Дрогба.

Ливерпуль: Рейна, Жонсон, Шкртел, Аггер, Хосе Энрике, Спиринг (Кэрролл, 55), Хендерсон, Жеррард, Даунинг, Суарес, Беллами (Кюйт, 78).

Огоҳлантиришлар: Оби Микел (38), Аггер (45), Суарес (83).

Киритилди: 23:18, 05.05.2012.
Ўқилди: 7484 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.