Англия Премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда Лондоннинг «Челси» клуби ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилмоқда. Биринчи бўлимдан кейин жамоалар иккитадан гол уришди — 2:2.
«Канонирлар»нинг голларидан бирини Эмиль Смит-Роу киритди. Мазкур гол футболчи учун мавсумдаги ўнинчиси ҳисобланади. Шу тариқа, Смит-Роу Николас Аньелкадан кейин 21 ёшгача мавсумда ўнта гол урган биринчи «Арсенал» футболчисига айланди.
Француз афсонаси ушбу натижани 1998-1999 йилги мавсумда эришган, ўшанда жамоани афсонавий мураббий Арсен Венгер бошқарган.