Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили

"Тоттенхэм" "Торино"нинг икки ҳимоячиси учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" "Торино" ҳимоячилари Глейсон Бремер ва Уилфрид Синго учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда, деб хабар беради Tuttosport.

Манбага кўра, футболчиларга шахсан "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Синго "буқалар" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

21 ёшли ивуарлик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. Трансфермаркт портали ҳимоячини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Бремернинг шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига етади. Трансфермаркт 25 ёшли бразилиялик футболчини 30 миллион еврога баҳолаган.

Жорий мавсумда ҳимоячи “Торино” сафида 30 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга эришди.

Киритилди: 02:55, 21.04.2022.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.