Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Гари Невилл «Манчестер Юнайтед» футболчиларини яна кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл футболчилардаги муаммолар ҳақида гапирди.

"Ўйинчилар ўзларига бўлган ишончни тўла йўқотиб бўлишди. Улар ҳозирда «Манчестер Юнайтед» учун тўп тепишни исташмаяпти. Улар клуб сафида ўйнашни исташмайди, демоқчи эмасман, улар футбол ўйнашни хоҳлашмаяпти. Улар шунчаки мавсум якунланишини кутишмоқда.

Футболчилар машғулот ўтказишаётганида, майдонга чиқишганида ва ўйнаётганларида бу нарса уларнинг кўзларидан маълум бўлиб турибди. Бу ўйинлар ўтказилишини шунчаки исташмоқда. Аммо буни "МЮ"да яширишнинг имкони йўқ. Шанба куни жамоани "Арсенал", пайшанба куни эса "Челси"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Барча эътибор футболчиларга қаратилади, улар уйғонишлари, ўзларида нимадир топа олишлари керак.

Эҳтиёт бўлиб гапиришни истардим, аммо клубда ҳозир рўй бераётган воқеалар — мағлубиятлар, танқидлар, фанатларнинг ҳуштакбозлиги баъзи футболчиларни руҳан синдириб, бунинг таъсири узоқ муддатли бўлиши мумкин. Тен Хаг уларни қайта тиклай олиш масаласини ҳал қилишига тўғри келади. Уларнинг айримлари тиклана олмайди. Ҳа, бу шунчалар ёмон.

Турли йўналишларда катта ишлар қилиш керак. Аввало мураббий кимни жамоада олиб қолиш масаласини ҳал қилиб олиши керак. Шундан кейин кимни таклиф қилишни ўйлаб кўради. Шундан кейингина жамоадаги руҳият ўса бошлайди", – деди Невилл "Sky Sports"га берган интервьюсида.

Манба: isport.ua
Киритилди: 08:17, 22.04.2022.
Ўқилди: 4506 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.