"Барселона" ва "Атлетико" "ПСЖ" қанот ҳужумчиси Анхель Ди Мария атрофидаги вазиятни кузатмоқда. Испан клублари ёзда 34 ёшли аргентиналик футболчи учун курашишга тайёр, деб хабар беради Sport.es.
Шунингдек, футболчи учун Италиянинг “Ювентус” ва Португалиянинг “Бенфика” клублари ҳам кураш олиб боради.
Ди мариянинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган. Аввалроқ, француз клуби ёзда 3 нафар аргентиналик футболчидан қутулмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
2021/22 йилги мавсумда вингер "ПСЖ" сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.