«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба сешанба куни «қизил иблислар» сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди.
29 ёшли франциялик футболчи «Ливерпул»га қарши баҳсда (0:4) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди ва мавсум охиригача сафдан чиққанди.
1 июль куни футболчи эркин агентга айланади ва исталган клуб билан тўлиқ шартнома имзолаши мумкин бўлади.
«Манчестер Юнайтед» олдидаги шартнома мажбуриятларига қарамай, Погба WhatsApp’даги жамоавий чатда жамоадошлари билан хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, унга «Реал» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдирмоқда.