Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Реал» Мадрид илк ўзбек футболчисини тарбияламоқда!

Баҳо:
+2 | -

2012 йилдан бошлаб Испаниянинг «International Soccer Academy of Madrid» футбол академиясида ўзбек тарбияланувчиси ҳам пайдо бўлди.

1996 йил 28 июлда Андижон шаҳрида туғилган Ҳожиакбар Шамсутдинов ўзбек футболчилари орасида биринчи бўлиб ушбу нуфузли футбол академиясига қабул қилинди.

Ёш умидли футболчи 2001-2003 йилларда Андижон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида, 2003-2004 йилларда Тошкентдаги 91-умумтаълим мактабида, 2004-2010 йилларда эса Тошкент Халқаро Мактабида (Tashkent International school) таълим олган. 2010 йилда эса Олимпия захиралари Коллежига қабул қилинган ва икки йил давомида мазкур спорт муассасасида ўқишни давом эттирган. Бир йилча Тошкентнинг "Ливерпуль" жамоасида тўп сурган Ҳожиакбар, кейинчалик 7 ой "Пахтакор" ёшлари сафида ҳаракат қилди ва жамоаси билан чемпион бўлди. Бу йилдан бошлаб эса "Реал Мадрид"нинг бошланғич академиясида футбол сирларини ўрганиб келмоқда.

Ҳожиакбарнинг бўй-бастига ўхшаш футболчи ўзбек футболида жуда кам учрайди. Бўйи 196 см, оғирлиги 76 кг. бўлган ёш истедод сохиби келажакда "Реал Мадрид" ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнашни орзу қилади.  

"Ҳеч қачон ҳаракат қилишдан тўхтамаслик ва доим ширин орзу билан яшаш керак", деган шиорга амал қиладиган футболчи, оилада энг кенжа фарзанд. Унинг 3 опаси ва 1 акаси бор.   

Ҳожиакбар, Испанияда Европа футболи нафасидан баҳра олаётгани, бироқ Ўзбекистонни жуда соғинаётганини айтади. "Лекин шундай бўлсада, darakchi.uz интернет нашри орқали она юртимда бўлаётган янгилик ва хабарлардан бохабар бўлиб турибман" дейди, ёш футболчи биз билан суҳбатда.

Яқин кунларда Ҳожиакбар Шамсутдинов билан Мадрид футбол академияси, у ердаги шароитлар ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида батафсил суҳбатлашамиз.

Қуйида эса унинг айрим блиц саволларга берган жавобини тақдим этамиз.

Севимли актёр ва актрисангиз - Aл Пачино ва Mеган Фокс
Қайси хонандани кўпроқ тинлайсиз? - Rihanna
Севимли фильмингиз - "Scarface"
Севимли қўшиғингиз - 2pac - King of Sarrow
Севимли таомингиз? - Испанияда "Barbeque", лекин ўзимизнинг ўзбек паловига етадигани йўқ.
Севимли ичимлик? - "Powerade"
Севган инсонингиз? - Онам мен учун бутун бир олам, уларни жуда яхши кўраман 
Нимани орзу қиласиз? - Энг машҳур футболчи бўлиш ва 3 марта олтин тўпга эга бўлишни орзу қилиб қўйдим. 
Қайси жамоага мухлис қиласиз? - Албатта "Реал Мадрид"га.
Қайси футболчининг ўйини ёқади? - Криштиано Роналду.
Энг зўр мураббий? - Жозе Моуриньо.

(darakchi.uz сайти Фотогалереясида Ҳожиакбар Шамсутдиновнинг Мадриддаги бошқа суратларини ҳам томоша қилишингиз мумкин)

Манба: www.darakchi.uz

Ушбу хабарни "Даракчи.уз" сайти рухсатисиз кўчириб босиш таъқиқланади.

Киритилди: 13:22, 08.05.2012.
Ўқилди: 22388 марта.
Фикрлар: 96 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.