"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз Чемпионлар лигаси ярим финал "Реал"га қарши дастлабки ўйинда (4:3) жароҳат олди.
27 ёшли англиялик футболчи 36-дақиқада жароҳат сабаб Фернандиньога алмаштирилди.
Шикастланиш тафсилотлари ва тикланиш вақти ҳақида аниқ маълумот йўқ.
13 ўйин 1 гол - ҳимоячининг АПЛ жорий мавсумидаги статистикаси.