UZReport TV ва Futbol TV телеканаллари орқали мухлислар учун таниш бўлган шарҳловчи Бобур Акмалов бир пайтлар шарҳловчи бўлиб ишлаган, айни пайтда ЎзПФЛ бош директори лавозимида фаолият олиб бораётган Диёр Имомхўжаевнинг телеграм-каналидаги постига жавоб қайтарди.
"Шарҳловчиликнинг олтин қоидаси қанақа? Ҳамма турлича гапиради, чунки аниқ қоидаси бўлмаса керак.
Билганим: шарҳловчи футболни тушуниши, талаффузи яхши бўлиши ва ҳис-ҳаяжони бўлиши керак. Қолгани қўшимча бонуслар.
Доим кўрганимни гапирганман. Ҳаётдаям, шарҳдаям. Расвони расво, зўрни зўр дейишни ўргатишган. У ўзимизнинг расво ва ўзимизнинг зўр бўлса, айниқса.
Умиди бор, умидга чўмган, умидвор одамга – шарҳдангина умид истаётган одамга ёлғон умид беролмайман. Аччиқ реалликни танқид қилибгина эртанги кунга умид уйғотиш мумкин.
Ҳа, кимдир юмшоқ гапиради, суваб кетолади, ақалли индамайди – силлиққина. Аммо буям унинг танлови. Ўта шахсий фикримча.
Қачонлардир ҳар бир қарши фикрга жавоб берар, қарши фикр билдирар, тортишардим. Энди унақа эмас... Балки қаригандирман