Англиянинг "Манчестер Сити" клуби хўжайини Шайх Мансур агарда жамоа премьер-лиганинг сўнгги турида "КПР" устидан ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа олса, ҳар бир футболчини 250 минг фунт стерлинг миқдорида рағбатлантирилишини айтиб ўтди.
Жамоa хўжайини шунингдек бош мураббий Роберто Манчинини ҳам рағбатлантириши ҳақида ваъда берган. Бунинг учун "шахарликлар" "КПР" устидан ғалаба қозонишлари талаб этилади.
Хабарингиз бор, Роберто Манчини шогирдлари ушбу учрашувда рақиб устидан ғалаба қозона олсалар, узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна бир бора Англия чемпиони деган шарафли номга лойиқ кўриладилар.
The Daily Mail нашрининг маълум қилишича, сўнгги учрашувдаги ғалаба учун, клуб хўжайини умумий ҳисобда 4.5 миллион фунт стерлинг миқдорида пул ажратишга ваъда берган.













