"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти журналистларнинг Испания чемпионатидаги ғалабаси ҳақидаги саволига жавоб берди.
"Мен жуда хурсандман, чунки мен раҳбарият ва футболчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватландим. Мен кўплаб италиялик мураббийлар каби унвонга эгаман. Ҳаммаси тугагач, чемпионлик ҳақида гапираман", деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Эртага Карло Анчелотти Европанинг энг кучли 5 чемпионлигининг ҳар бирида ғалаба қозонган тарихдаги биринчи мураббийга айланиши мумкин. Францияда мураббий "ПСЖ" билан, Англияда "Челси", Италияда "Милан" ва Германияда "Бавария" билан ғалаба қозонган.