Бразилиянинг "Фламенго" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видалга шартнома таклиф қилишга тайёр.
Олдинроқ "Интер" клуби футболчидан қутулишга, ҳаттоки компенсация ҳам тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Ўз навбатида Видаль ҳам фаолиятини Жанубий Америкада якунлаш ниятида эканини айтди.
Чили матбуотининг хабар беришича, "Фламенго" ярим ҳимоячига мавсум учун 4,7 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Шартнома икки йилга мўлжалланган бўлса, яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.
Шунингдек, футболчига "Коло-Коло" клуби ҳам қизиқмоқда.
Жорий мавсумда футболчи А Серияда 25 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.