37 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Суперюлдузга "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик Тен Хан ишонч билдирмаслиги мумкин. Бу ҳақда англиялик собиқ футболчи, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Пол Мерсон айтиб ўтди.
“Агар Эрик Тен Хаг уни сақлаб қолишни истаса, ростини айтсам, ҳайрон бўлардим. У жамоа қуришга ҳаракат қилмоқда, Роналду эса 37 ёшда», - деди Пол Мерсон Sportskeeda билан суҳбатда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналдунинг ўзи воқеаларнинг бундай ривожланишига қарши бўлмайди, чунки у Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайди ва "МЮ" ЕЧЛда ўйнаш имкониятини амалда йўқотди.
Мерсоннинг фикрича, фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган жой "ПСЖ" бўлиб, португалиялик футболчи Парижни эркин агент сифатида тарк этиш ниятида бўлган Килиан Мбаппе ўрнида бўлиши мумкин.