«ПСЖ»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси Европанинг "кучли бешлик" чемпионатларининг мавсумдаги энг ёмон гол урган футболчи бўлди. Бу ҳақда Whoscored портали хабар бермоқда.
Таҳлилчилар Европанинг топ-чемпионатларида яратилган вазиятлардан гол уриш бўйича 165 нафар футболчининг рейтингини тақдим этишди ва Месси 8,3% балл билан рўйхатда охирги ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2021 йилнинг ёзида "Барселона" билан шартномаси тугаганидан сўнг эркин агент сифатида Франциянинг "ПСЖ" жамоасига эркин агент сифатида ўтган ва Каталония клуби молиявий муаммолар туфайли аргентиналик футболчи билан янги шартнома туза олмаганди.
Парижликлар сафида Месси 30 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди.