Бугун, 22 май куни «Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола мавсум якунида бош мураббий лавозимини тарк этишини эълон қилди. «Шаҳарликлар» устози сифатида ўтказган сўнгги матбуот анжуманида испаниялик мутахассис ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен дам оламан. Мураббийлик фаолиятидан маълум муддатга узоқлашишни режалаштиряпман, акс ҳолда бу ердан кетмасдим», — деди Гвардиола. Мутахассис, шунингдек, инглиз клубининг бир қисми бўлиб қолишдан мамнун бўлишини, аммо мураббий сифатида эмас, балки бошқа ролда эканини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»да ишлаб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида испаниялик мураббий «шаҳарликлар» билан 20 та совринни қўлга киритди. 24 май куни унинг жамоаси яқиндагина Европа лигаси ғолиби бўлган «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади. Англия Премьер-лигасининг сўнгги тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.













