Кириш Регистрация

Марсело Бьелса: "Ёмон ҳимояландик ва яхши ўйнамадик - бу менинг айбим"

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" бош мураббийи Марсело Бьелса Европа лигаси финал ўйинидан сўнг (0:3) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўзимизни тинчлантириш учун баҳоналар изламаслигимиз керак, аксинча, асл кучимизни ва бугунги ўйинимизга ҳушёр кўзлар билан назар ташлашнинг айни вақти. Бу ёқимсиз, аммо ундан қочишимиз ва бу ҳолатни юмшатишга уринишимиз керак эмас.
Рақиб дарвозамизга саккиз марта зарба берди ва учтасини голга айлантирди, биз эса тўққиз марта зарба бериб биронта ҳам гол ура олмадик. Натижа адолатли, лекин ҳисоб ўта йирик бўлди.

Менинг ачинадиган нарсам - бу "Атлетик" ва "Атлетико" савияси бунчалик даражада фарқ қилмайди, ўйинда бу нарса акс этмади.

Ўйин бизнинг режамиздагидай эмас, "Атлетико" сценарийси остида кечди. Бунинг учун мураббий жавоб беради. У   ҳар қандай шароитда ҳам, ҳар қандай ҳолатда ҳам натижага жавобгардир.

Биз ёмон ҳимояландик ва яхши ўйнамадик - бу менинг айбим. Футболчиларни мен тайёрлайман ва қарорларни мен чиқараман ва натижага ҳам мен жавоб бераман", - дея Бьелсанинг сўзларини келтиради AS.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:23, 10.05.2012.
Ўқилди: 6546 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.