Марсело «Реал Мадрид» тарихидаги энг совринни қўлга киритган футболчига айланди.
Бу мавсумдаги чемпионлик ҳимоячи учун мадридликлар таркибида 24-ютуғи бўлди.
Бразилиялик футболчи «Реал» билан 23 та соврин ютган Франсиско Гентони ортда қолдирди.
33 ёшли футболчининг мадридликлар билан шартномаси шу йилнинг ёзига қадар амал қилади.