Хабар бериб ўтганимиздек, Ла Лиганинг 34-турида «Эспаньол» жамоасини мағлуб этган «Реал» клуби Испания чемпионига айланди.
Бу «қаймоқранглилар»нинг Испания чемпионатидаги 35-чемпионлик унвони бўлди. Бу кўрсаткич бўйича «Реал» Европанинг "кучли бешлик" чемпионатлари орасида Туриннинг «Ювентус» жамоасини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди.
Клуб президенти Флорентино Перес учун бу кубок юбилей бўлди, у Мадрид суперклубини бошқарганидан бери клуб сафидаги 50-совринни қўлга киритди.
Перес илк бор 1995 йилда «Реал» президентлиги учун курашган, бироқ кейин сайловда мағлуб бўлган. Бироқ, 2000 йил июль ойида у барибир «Реал» президенти бўлди.