ОАВ хабарларига қараганда "Реал"га ўтиши мумкин бўлган "Ньюкасл" ҳужумчиси Паписс Сиссенинг айтишича, у болалигидан Мадрид клубида ўйнашни орзу қилган экан.
"Менинг узоқ вақтдан бери мақсадим - катта клубга ўтиш. Чунки Чемпионлар лигасини ютишни жуда ҳохлайман. "Реал"га келсак, бу жамода ўйнашни болалигимдан орзу қилганман", - дея Сиссенинг сўзларини келтиради The Sun.